Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг қўлқопи 55 минг долларга сотилди ёхуд WBC конгрессининг муҳим воқеалари

Киевдаги Бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) 56-конгрессида хайрия ким-очди савдоси ўтказилди. Унда деярли 200 минг доллар ишлаб олинди. Бу маблағлар Мариуполдаги болалар бокс залларидан бири учун сарфланади.

Ким-очди савдосидаги энг қиммат буюм афсонавий боксчи Муҳаммад Али имзоси туширилган қўлқоп бўлди. У 55 минг долларга сотилди.

M.Ali

Ким-очди савдосига Виталий Кличконинг WBC версияси бўйича чемпионлик камари ҳам қўйилди. Бу камарга украиналик боксчи, Леннокс Льюис ва Эвандер Холифилд имзоларини қўйишди. Камар 20 минг долларга сотилди.

Klitschko WBC

Яна ким-очди савдосига Майк Тайсон, Виталий Кличко, Леннокс Льюис ва Эвандер Холифилд имзолари туширилган қўлқоплар ҳам чиқарилди. Улар учун 15 минг доллардан тўлашди.

Holifield vs Tyson vs Lewis

90 нафардан ортиқ жаҳон чемпионларининг имзолари туширилган ажойиб қўлқоп 17 минг доллар эвазига ўз эгасини топди.

90 boxers

Савдога қўйилган ажойиб буюмлар орасида Виталий Кличко ва Леннокс Льюис ўртасида 15 йил олдин ташкил қилинган жангдан сурат ҳам намойиш этилди. Бу сурат нақд 31 минг долларга пулланди.

klitschko vs Lewis

WBCнинг ижтимоий соҳадаги ишлари ҳам жуда муҳим. Ташкилотнинг спорт билан шуғулланишни истаган спортчилар ва болаларни қўллаб-қувватлаши яхши. Шундай проектлардан бири бугун амалга ошмоқда. Ким-очди савдосида йиғилган деярли 200 минг доллар Мариуполдаги болалар учун мўлжалланган бокс зали учун сарфланади. Биз болалар ва ўсмирлар орзусини рўёбга чиқариш учун қўлимиздан келган барчасини қилдик, – дея Виталий Кличконинг сўзларини келтиради klitschko-brothers.com.

Klitschko_2

Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни очилган WBC 56-конгресси 5 октябргача давом этади. Мазкур конгрессда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош директори, тажрибали, халқаро тоифадаги ҳакам Набижон Исманов иштирок этмоқда.

Конгрессда украиналик боксчи Владимир Кличко WBC фахрий чемпиони бўлди ва ака-ука Кличколар Гиннесснинг рекордлари китобига киритилди.