Афсуски, дзюдочиларимиз жамоавий баҳслардаги юришини якунлади

Ўзбекистон 2 - 4 Корея Республикаси

Шу нуқтада дзюдочиларимиз ҳам ўз иштирокларими якунлашди. Ёрқин беллашувлар ва унутилмас ғалабалар учун жамоамизга раҳмат деб қоламиз.

Муроджон Йўлдошев огоҳлантиришлар эвазига рақибига имкониятни бой берди.

Диёра Келдиёрова иппон эвазига ҳисобни қисқартирмоқда.

Алишер Юсуповда ҳам мағлубият. Умидимиз Диёра Келдиёровадан.

Жанубий кореяликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ирисхон Қурбонбоева ҳам мағлубиятга учради.

Ҳисоб тенглашди. Афсуски, Бобонов огоҳлантиришлар эвазига мағлуб бўлди

Гулноза Матниязова ғалаба билан бошлаб берди. Энди Бобоновдан ҳам ғалаба кутамиз.

Жамоамиз ўтиш босқичида Корея Республикасига қарши қуйидаги таркибда курашади:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!