Агент: Сон Хён Мин А Серияга ўтиши мумкин

"Тоттенхэм" клуби хужумчиси Сон Хён Миннинг агенти Тис Блимейстер мижозининг "Наполи"га ўтиш эхтимоли йўқ эмаслигини маълум қилди.

"Менинг футболчиларим хеч қачон "Наполи"га ўтишмаган, аммо мен уларни Неапол шахрида тўп суришларини хохлаган бўлар эдим, чунки менинг кумирим Марадона "Наполи"да тўп сурган.

Сонга италянлар ва уларнинг овқатлари ёқади. Уни "Наполи"га ўтишини инкор этиб бўлмади. Чунки бу футбол ва унда хеч қачон хеч қачон деб бўлмайди.

Сонни "Тоттенхэм"дан сотиб олиш осон бўлмайди, чунки у қиммат туради, аммо барча нарса бўлиши мумкин," - дейди агент.