АГМК 36 ёшли ҳужумчи билан янги шартнома имзолади

Олмалиқлик мухлислар ёқимтойи, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчилардан бири, АГМК сафида барча - 5 мусобақада (Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Лига Кубоги, ОЧЛ, Суперкубок) гол урган ягона футболчи - Зафар Полвонов янги мавсумда ҳам "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.

Тажрибали голедор ҳужумчи Зафар Полвонов клуб билан ўртадаги битимни 2022 йил якунига қадар узайтирди. 36 ёшли футболчи АГМКда тўққизинчи мавсумни ўтказишга тайёр.

Зафар Полвонов АГМК сафида 189 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 60 маротаба гол урган. Тажрибали ҳужумчи бутун фаолияти давомида 388 учрашувда майдонга тушган ва 110 бор гол уришга муваффақ бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mansurjon Umarbekov
16/01/2022 18:27
Oz gool urgan ekan