АГМК "Насаф" устидан ғалаба қозониб, финал чипталарига эга чиқди

Ўзбекистон кубогида финалчилар аниқланди. Бугун бўлиб ўтган иккинчи ярим финал учрашувида АГМК ҳамда "Насаф" футболчилари ўзаро куч синашди. Ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 16-дақиқада Баҳром Абдураҳимов томонидан киритилди. Жарима майдонига оширилган тўпни "Насаф"нинг собиқ футболчиси дарвозага йўллади ва якунда жамоасини финалга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.

Энди олмалиқликлар ҳал қилувчи баҳсда "Пахтакор" билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади. Бироз аввалроқ "шерлар" "Қўқон-1912" майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

  • Ўзбекистон кубоги
  • 1/2 финал

OKMK

  • Баҳром Абдураҳимов 16'
1 : 0

16/12/2020 16:00

Насаф

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    "Насаф"да сўнгги имконият ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бурчакдан оширилган тўпга берилган зарбани дарвозабон ушлаб олди.

  • 90+3'

    Жарима майдонига оширилаётган кетма-кет узатмаларни олмалиқлик ҳимоячилар жарима майдонидан шунчаки узоқлаштирмоқда.

  • 90+2'

    Учрашувнинг сўнгги дақиқалари "Насаф"нинг катта учтунлиги остида кечмоқда.

  • 90+1'

    Станоевичнинг зарбасини мезбонлар блоклашни уддалади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ҳусниддин Алиқуловнинг бош билан берган зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғидан олиб чиқди.

  • 89'

    Жарима майдонига узатилган навбатдаги пасни Раҳмонов қайтарди.

  • 87'

    Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси АГМК футболчисини майдонга қулатди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 86'

    "Насаф" яна бир стандартга эга бўлди. Бу сафар қулайроқ нуқтадан.

  • 85'

    Тошматов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Акмал Шораҳмедов ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Ғофуров жарима майдони яқинида Станоевични йиқитди. Меҳмонларда навбатдаги стандарт юзага келди.

  • 83'

    Футболчилар ўзаро жандаллашиб кетди. Ҳакам уларга оғзаки огоҳлантириш берди.

  • 82'

    Марко Станоевичнинг стандартдан йўллаган кучли зарбасини Раҳимов қайтарди.

  • 80'

    Ислом Кенжабоев ўз ўрнини Шоҳмалик Комиловга бўшатиб берди.

  • 78'

    Яқин масофадан Ҳусайн Норчаев зарба бера олмади. Қаршиликлар яна бир жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 77'

    Абдиҳолиқлвнинг зарбаси ҳимояига тегиб, ўз кучини йўқотди ва дарвозабон қўлларига келиб тушди.

  • 75'

    Ватсадзе ўрнига Полвонов, Григалашвили ўрнига Раҳматов майдонга тушди.

  • 73'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 70'

    Станоевичнинг узоқ масофадан берган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

  • 68'

    Бахром Абдурахимов ўрнига Шаҳзод Нурматов ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Марказга узатилган бу сафарги тўпни Сардор Раҳмонов узоқлаштирди.

  • 65'

    Ғолиб Ғайбуллаев ўз ўрнини Хусайн Норчаевга бўшатиб берди.

  • 64'

    Икки рақибини усталик билан алдаб ўтиб, зарба берган Кенжабоеа бироз мўлжалда адашди.

  • 63'

    "Насаф"нинг штурми давом этади: бу сафар жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 61'

    Бобир  Абдиҳолиқовнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Бўш қолган дарвозага йўлланган такрорий зарба ноаниқ кетди.

  • 59'

    Ғайбуллаевнинг жарима майдонига оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.

  • 57'

    Миржалол Қосимов  шогирдлари фаолликни оширмоқда. Энди ўйин "аждарлар"нинг тўлиқ назоарати остида кечмаяпти.

  • 55'

    Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумини Акмал Мозговой бартараф этди. АГМКда жуда қулай вазият юзага келган эди.

  • 53'

    "Насаф" штурм уюштиряпти. Марко Станоевичнинг бу сафарги зарбасини Раҳимов қайтарди.

  • 52'

    Тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйган Бозоров уни олиб қўйган рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 50'

    Маркашга оширилган тўпга Абдиҳолиқов бироз ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 49'

    Иккинчи таймни меҳмонлар фаол ҳужумлар билан бошлади. Станоевич йўллаган зарбага бироз аниқлик етишмади. 

  • 47'

    Шериги оширган тўпга Кенжабоев ета олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Григалашвили ҳамда Маннонов тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдма кўрсатилмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Икки жамоа мураббийлари ўзарро тортишиб қолди. Бош ҳакам уларнинг ҳар иккисини тартибга чақирди.

  • 43'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Мате Ватсадзе ўзини бироз ноқулай ҳис қилмоқда. Бироқ ҳакам шифокорларнинг майдонга тушишига рухсат бермади.

  • 41'

    АГМК ҳимоячилари қанотдан оширилган барча узатмаларни бартараф этишмоқда.

  • 40'

    Рақибга нисбатан қўполлик ишлатган Хусниддин Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 38'

    Ойбек Бозоров ўзининг техник ҳаракатлари билан майдонга йиғилган томошабинлар олқишига сазовор бўлмоқда.

  • 36'

    "Аждарлар" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 35'

    Ҳар икки жамоанинг ҳужумлари жарима майдонига етиб бормай тўхтатилмоқда.

  • 33'

    АГМК футболчилари марказда тўпни эгаллаб турибди.

  • 31'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Кенжабоев бироз ета олмади. Яхши имконият қўлдан кетди.

  • 30'

    Абдурахимов Ғофуровни қулай позицияга чиқаришни мақсад қилганди. Бироқ Эшмуродов тўпни тўхтатиб қолди.

  • 29'

    Ўйин назорати Бердиев шогирдлари томонга ўтди. Улар майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширяпти.

  • 27'

    Шароф Муҳитдиновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 26'

    Бозороа Абдиҳолиқовни олдинга бошлади. Бироқ Бобир шеригининг ниятини тушунмади.

  • 24'

    Ислом Кенжабоев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

  • 23'

    Сулейманов жарима мйдонидаги шерикларига пас оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

  • 21'

    Мате Ватсадзе воқеалар ривожидан яна бир бор илгарилаб кетди.

  • 19'

    Тошматов томонидан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди. Қайтган тўпга берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 18'

    Мезбонлар фаолликни давом эттирмоқда.

  • 16'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК ҳисобни очди!

    Қанотдан марказга оширилган тўпни Бахром Абдурахимов дарвозага йўллади.

  • 16'

    Ватсадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 14'

    Ўйин бироз кескин курашларга бой тарзда бошланди. Ўртага тикилган финал чипталари футболчиларни ўзини аямай футбол ўйнашга мажбур қилмоқда.

  • 13'

    Шериги узатгган тўпга ета олмаган Бозоров рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди. Валижон Паҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 11'

    Акмал Мозговойга тиббий ёрдам керак.

  • 9'

    Олмалиқликлар рақибни ўз ярим майдонида тўпсиз қолдиришга уринмоқда. Қосимов шогирдлари эрта прессингга урғу беряпти.

  • 7'

    Абдиҳолиқов рақибнинг хатосидан унумли фойдалана олмади. Ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундиришда техник хатога йўл қўйди.

  • 6'

    Қаршиликларнинг илк ҳужуми бесамар якунланди. Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 4'

    Мезбонлар эрта прессинг уюштириб, дарҳол рақибни тўпсиз қолдирмоқда.

  • 3'

    "Насаф" жарима майдонига оширилган тўпга зарба бериш жараёнида АГМК футболчиси қоида бузди.

  • 2'

    Ғофуров бурчак тўпидан тўғридан-тўғри дарвозага зарба берди. Неъматов тўпни қайтарди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган майдонг эгалари бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси шай!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fk navbahor
16/12/2020 20:54
Уйин халол болди проста насафи омади кемади омад хамиша кучлиларга кулип бокади
&
Ф/К АНДИЖОН
16/12/2020 18:18
Баракалла Насаф. Агмкани иккичи таймда уйинчок килиб ташлади !!!
&
Liverpool fan
16/12/2020 19:02
Уйинчок килиб ютказдими

&
Liverpool fan
16/12/2020 18:58
Косимов барибир тошкентликлар
Кашкадарёликлардан анча акллилигини курсатди
Тошкент Forever
&
Насаф
16/12/2020 20:01
Нима килиб акллилик килди. -ётволиш акллиликми. Шуни учун жахон чепмига чикаролмагакан шу акли билан
&
Liverpool fan
16/12/2020 20:34
Зато харакат киган Косимов
Косимов жохон чемпионатига чикишга енг якин кеган
Бердиевни курганмиз термани беришсаям
Эплаомадику термага тренерли килишни
Бердиевни акли етмиди термага
Агар хозир Миржалолга термани берса энди точно жахонга опчикади
Javlon Abdullaev
16/12/2020 21:58
onangni toshkenlikka ber
&
Насаф
16/12/2020 22:17
Ебсан уша гапинга. Бердиев бир марта борди ёш болалар билан.
&
Liverpool fan
17/12/2020 10:14
О дабба мани онамам отамам тошкентлик
Санга оненга ухшаб чёртмас
&
Liverpool fan
17/12/2020 10:17
О ягир узинам уша Бердиевинам бир тийинсала
Сани Насафин хечам чемпион боломиди
&
Насаф
17/12/2020 22:41
Кутони калласини ебсан
&
Liverpool fan
17/12/2020 23:23
Иддин нахуй чёрт
Маймун
Avaz Begmatov
16/12/2020 17:58
Насаф УЙИННИ сотганлиги аник!Футбол ахлини алдашди!Бердиев-Косимов!
Avaz Begmatov
16/12/2020 17:58
Насаф УЙИННИ сотганлиги аник!Футбол ахлини алдашди!Бердиев-Косимов!