АГМКнинг футзал жамоаси ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Ads

Ҳозиргина пойтахтимиздаги "Ёшлик" спорт мажмуасида АГМК ҳамда “Бунёдкор” футзал жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал ўйини ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашув 2:0 ҳисобида олмалиқликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, АГМК шу тариқа кетма-кет иккинчи марта ушбу совринга эга чиқди.

Ўзбекистон кубоги-2018.  Финал

АГМК - Бунёдкор 2:0

Голлар: Даврон Абдураҳмонов (23'), Константин Свиридов (39')

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум АГМКнинг бош жамоаси ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритган эди.