Аҳмедов Гейнрихни "қувишда" давом этади
Айни дақиқаларда Осиё кубоги-2019 1-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Уммон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.
Учрашувнинг 34-дақиқасида терма жамоамиз Сардори Одил Аҳмедов жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантира олди ва ҳисобни очди.
Шу тариқа, Аҳмедов ҳисобидаги қитъа биринчилигида киритилган голлар сони 4 тага етди. У бу борада фақатгина Александр Гейнрихдан ортда қолмоқда. Футболчилик фаолиятини якунлаган Гейнрих Осиё кубокларида жами 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар