AIBA президенти Баҳодир Жалолов билан шуғулланди

  • 04 Apr 22:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
TIGGO 2 PRO

Шу кунларда Халқаро бокс федерацияси (AIBA) президенти Умар Кремлёв Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Кремлёв бугун у пойтахтимиздаги "Бефит Про" спорт мажмуасида очиқ машғулотда қатнашди. Машғулот давомида AIBA раҳбари ёш боксчиларимиз билан ҳам мулоқот қилди ва уларга омад тилади.

Очиқ машғулотларда у боксчимиз Баҳодир Жалолов билан бирга ишлади. Терма жамоамиз мураббийлари эса машғулот иштирокчиларига кўрсатма бериб туришди. Тадбир якунида боксчиларимизга махсус бокс қўлқоплари совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Кремлёв иштирокидаги матбуот анжуманида 2023 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилиши эълон қилинган эди.

Comments

You must be logged in to commet!