"Ажабланарли туйғу"
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан ўрин олган "Палмейрас"га қарши ўйиннинг (2:1) қўшимча дақиқаларда ғалаба голини киритган Кай Хаверц учрашувни сарҳисоб қилди.
"Бу ақлбовар қилмас натижа. Биз Европа ва жаҳон чемпиони бўлдик. Жуда ҳам жарангдор эшитилади!
Тўғрисини айтсам, пенальти тепишдан олдин бироз асабийлашдим. Бу жуда муҳим зарба эди. Мен 11 метрлик нуқтадан зарба бериш бўйича жамоамда учинчи ўриндаман. Шерикларим менга ишонч билдиришди.
Мен буни болалигимда орзу қилардим. Ажабланарли туйғу", - деди Хаверц "Channel 4"га берган интервьюсида.
Фикрлар