Акмал Турсунбоев "Бухоро"дан кетди
У янги мавсумни бошқа жамоада ўтказади.
Ўтган икки мавсумни “Бухоро” сафида ўтказган дарвозабон Акмал Турсунбоев жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирча 25 ёшли посбон фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум эмас.
Маълумот учун, Турсунбоев ўтган мавсум “Бухоро” сафида Суперлигада жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 22та гол ўтказиб юборди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар