“Ал Духайл” мураббийи: ОЧЛдаги мақсадимиз жиддий

Бугун ОЧЛ-2018 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал Духайл” учрашуви бўлиб ўтди. Унда “темирйўлчилар” ўз уйларида ҳам Қатар клубига имкониятни бой беришди – 1:2.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Жамол Белмади ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув қийин ўтишини таҳмин қилгандик. Лекин ютишимизга ишонардик. Иккинчи таймда ўйинни ўз назоратимизда ушладик. Ғалабага биз ҳақли эдик. “Ал Духайл”нинг эндиги мақсади? Гуруҳни биринчи ўринда якунлаш. Биз фақат натижага эмас, балки ўйиндан ўйинга яхшироқ бўлишни истаймиз. Бизнинг ОЧЛдаги мақсадимиз жиддий. Қолган беллашувларда бошқаларга ҳам имкон берамиз. Аммо тўлиқ таркибга эмас. Жамоа бўшашишига йўл қўймаслигимиз шарт.

“Локомотив” кейинги ўйинларда хатолардан ҳоли бўлишига ишонаман. Рақиб мураббийи тактика борасида хатога йўл қўйди дейиш қийин. Мураббийининг ишини футболчилар майдонда бажара олишмаса, бунга баҳо бериб бўлмайди.  

Эл Араби: - Бугунги ўйинни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман. ОЧЛда жуда яхши ўйин намойиш этяпмиз. Кетма-кет 4 беллашувда зафар қучдик. 2-бўлимда тактикани ўзгартирдик ва 3 очкони қўлга киритдик. Гол урганимдан кўра жамоамнинг ғалабасидан хурсандман. Гол уриш ёқимли. Бироқ голларимда шерикларимнинг ҳиссаси катта.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!