"Ал-Ҳилол" ўз ҳимоясини "Манчестер Сити" ёки "Байер" футболчиси билан мустаҳкамламоқчи
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ўзининг ҳимоя чизиғини юлдуз футболчи билан мустаҳкамлаш ниятида.
Саудияликлар ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнайдиган футболчи қидиришмоқда. "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган Кайл Уокер ва Жоау Кансело, шунингдек, "Байер"дан Жереми Фримпонг саудияликларнинг номзодлар рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда журналист Жек Гаган хабар бермоқда.
Кўринишидан, “Ал-Ҳилол” 23 ёшли нидерландиялик футболчи номзодига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Трансфермаркт экспертлари Уокер ва Канселонинг нархини мос равишда 13 ва 25 миллион еврога баҳоламоқда. Фримпонгнинг худди шу порталдаги нархи 50 миллион евро. “Ал-Ҳилол” яқинда Саудия Арабистони Суперкубогини қўлга киритиб, финалда “Ан-Наср”ни мағлуб этди (4:1).
Фикрлар