"Ал-Садд" - "Насаф": Матнли трансляция
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал-Садд" - "Насаф" учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Учрашув якунига етди. "Насаф" 9 киши бўлиб қолган "Ал-Садд"ни енга олмади.
90+4. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. "Насаф" футболчилари бирин-кетин рақиб дарвозасини нишонга олмоқда.
83. Абдурахимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
82. Бозоров ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
80. "Ажларлар" яхши масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлмоқда.
79. Яна бир ноаниқ зарба. Бу сафар Соловёв тепди.
78. Ойбек Бозоровнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди.
76. Абдураҳимовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
75. Ўзгариш! Давронов ўрнига Соловёв майдонга тушди.
72. Саитовнинг олисдан йўллаган зарбасига умуман аниқлик етишмади.
70. "Насаф" ҳужум уюштиришда бироз сусткашликка йўл қўймоқда.
67. "Насаф" таркибида ўзгариш. Муҳитдинов ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди.
64. "Ал-Садд" футболчиси Педро иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлаштирилди.
61. Алибе Давронов ҳамда Педро Корейрага сариқ карточка кўрсатилди.
60. Бердиев шогирдлари бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ бесамар.
59. Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбасига куч етишмади.
57. Алиқуловнинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
55. "Ал-Садд" футболчиси Хухи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
54. "Насаф" таркибида ўзгариш. Смайлагич ўрнига Норчаев майдонга тушди.
52. "Ал-Садд" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
50. Нуруллоев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
46. Шаҳзод Акрамов ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
45+2. Тайм якунига етди. Ҳозирча "Насаф" "Ал-Садд" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
42. Бунеджа ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
40. Муҳитдинов ва Эргашев палапартиш ҳаракат қилди. Рақиблар гол уришига бир баҳия қолди. Бироқ ҳужум бартараф этилди.
39. Қатарликлар майдон марказидан ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
37. Майдон марказида "Насаф" футболчиси ўйин қоидасини бузди.
35. Бозоров рақиб жарима майдончасига кириб бориб, Мозговойга тўпни узатди. Ён ҳакам Акмал офсайдда эканлигини кўрсатди.
30. Муҳитдинов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳаммадан баланд сакраган Алиқулов бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди.
28. Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз куч етишмади. Дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
27. Қизил карточка! Абдул Карим Ҳассан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Акрамовни қўполлик эвазига тўхтатди ва майдондан четлаштирилди.
24. "Ал-Садд" ҳимоячиси ўз жарима майдони яқинида ўйин қоидасини бузди. "Насаф"да гол уриш учун яхши имконият вужудга келди.
21. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг Бунеджада зарба бериш имконияти вудудга келди. Аммо Боғдоднинг зарбасига аниқлик етишмади.
18. "Насаф" прессингда яхши ишламоқда.
17. УХХХХ! Саитовнинг жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
14. Саитов қанотдан ёриб кирди ва тўғридан-тўғри дарвозага зарба йўллади. Ҳимоячиларга тегиб қолган тўп майдонни тарк этди. "Аждарлар" фойдасига бурчак тўпи.
13. "Насаф" дарвозаси олдида ҳавфли вазият. Афиф жарима майдончасига кириб борди, бироқ Умиджон Эргашев ва ҳимоячилар сўнгги паллада ишончли ўйнади.
11. Смайлагичга сариқ карточка кўрсатилди.
9. "Ал-Садд" позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
7. Боғдод Бунеджанинг жарима майдончасидан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
6. Смайлагич яхши вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
5. "Ал-Садд" футболчилари узатмаларда хатоликларга йўл қўймоқда.
4. Ўйинда илк стандарт вазият. Вакилларимиз бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
1. Ҳакам ҳуштагини чалди. Учрашувга старт берилди.
0. Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
Фикрлар