“Ал Садд” устози: “Насаф”га биз йўқотишлар боис мағлуб бўлган эдик
Ads

Бугун ОЧЛ 4-тури доирасида Қатарда “Ал Садд” меҳмони бўлган “Насаф” 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур ўйиндан сўнг мезбонлар устози Жезуалдо Феррейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик ва 3 та гол киритишга эришдик. Иккинчи бўлимда эса биринчиси сингари ўйнай олмадик. Сабаби 6 ҳафта ичида 10 та беллашувда иштирок этди ва футболчиларда чарчоқ аломати сезилди. Энди биз эътиборни “Ал Хор”га қарши кечадиган ўйинга қаратамиз. Ундан кейин эса айрим футболчилар терма жамоаларига боришади.

Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман ва уларга раҳмат айтаман.

“Ал Дуҳаил”га мағлуб бўлганимиздан сўнг кетма-кет ўйинларда мағлуб бўлдик. Ўша ўйин футболчиларимизнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди. “Ал Дуҳаил” чемпионликка лойиқ эди. “Насаф”га қарши биринчи ўйинда чарчоқ ва йўқотишлар боис, мағлуб бўлдик”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.