
"Алавес" "Барселона"дан 25 млн евро талаб қилмоқда
"Барселона" "Алавес" ҳужумчиси Лукас Пересга қизиқиш билдирмоқда.
Испаниянинг AS нашри маълумотига кўра, басклар каталонияликлар вазиятини тушунган ҳолда, 31 ёшли футболчининг трансфер нархини тушириш ниятида эмас.
Унга кўра, "кўк-анор рангликлар" испаниялик форварднини хариб қилиш ниятидан қайтмайдиган бўлса, унда улар "Алавес" ҳисобига 25 миллион евро ўтказишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳужум чизиғи вакиллари Луис Суарес ва Усмон Дембеле жароҳат олгани боис, испан конунларига кўра, битта харид амалга оширишлари мумкин.
Фикрлар