Александр Самедов Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Ads

Москванинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячиси Александр Самедов Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. У бу ҳақда кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг эълон қилди.

“Мен кетиш вақти келди деб ўйлайман. Бу мен учун терма жамоа сафидаги сўнгги учрашув бўлди”, - дейди Самедов.

Маълумот учун, Самедов Россия терма жамоаси сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 53та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган.