Александр Зинченко: Ўтган ёз "Бетис" футболчисига айланишим ҳам мумкин эди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко ўтган ёз "Бетис"га ўтишга жуда яқин келганини айтди.
“Мен ўтган ёз “Манчестер Сити”дан “Бетис”га кўчиб ўтишга жуда яқин эдим. Хатто, агентим ҳам у ерга борган эди. Яхшиямки ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Албатта, менинг мақсадим “Манчестер Сити”да қолиш эди, афсуски ҳаммаси футболчининг ўзигагина боғлиқ эмас”, - дейди украиналик футболчи.
Қайд этиш лозимки, Зинченко якунланган мавсум Бенжамен Менди ва Фабиан Делф каби футболчиларга қарши асосий таркиб учун рақобатда ғолиб чиқди. У айни дамда “шаҳарликлар”нинг асосий чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади.
Фикрлар