Алексис Санчес жиноят содир этганини тан олди
Ads

“Арсенал”нинг тўпурарига айланган Алексис Санчес Испания прокуратураси ўтказган терговда Ла лигада “Барселона” таркибида ўйнаб юрган кезлари қонунбузарликларга йўл қўйиб, бир миллион еврога яқин маблағни қўлга киритганини тан олди.

Чилилик футболчи 2012 йили 587 минг, 2013 йили 395 минг евро миқдоридаги солиқни тўламаслик учун Мальта ва Чилидаги фирмаларни ишга солган. Санчес ҳозир бу пулларни Испания ғазнасига топширди. Тўпурар ҳужумчи гарчи қамоқ жазосидан қутилиб қолган бўлса-да, қилган жинояти учун катта миқдорда жарима тўлайди.

Алексис Санчес Англия премьер-лигасида 21 та ўйинда 14 та гол урди.

SPORTS.uz