Аллегри ПСЖда Эмерини алмаштириши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунлангач ПСЖда Унаи Эмерини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, парижликларнинг шорт-листида шунингдек Антонио Конте («Челси»), Маурисио Почеттино («Тоттенхэм») ҳамда Жозе Моуринью («Манчестер Юнайтед») каби мутахассислар ҳам жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмерининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва ушбу келишув ҳозирча узайтирилгани йўқ.