Алонсо кетса, “Байер” “Реал Мадрид” афсонасини мураббий қилади
Агар жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хаби Алонсо клубни тарк этса, “Байер” "Реал Кастиля" бош мураббийи Раульни таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда “Sport Bild” хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Алонсо "Байер" билан Германия чемпионлигини қўлга киритганди. Жорий Бундеслиганинг уч туридан сўнг Леверкузенликлар 6 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Рауль 2015 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Испаниялик ҳужумчи энг катта шон-шуҳратга "Реал Мадрид"даги ўйинлари туфайли эришган, “қироллик клуби” либосида 741 ўйинда 323 та гол урган.
Фикрлар