
Алонсо “Реал”ни бошқарадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди
“Реал”нинг Европа Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигидан кейин бош мураббий Карло Анчелоттининг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар авж олди.
Бир неча манбалар “Реал” ёзда бош мураббийликка Хаби Алонсони олиб келиш бўйича иш бошлагани, музокаралар давом этаётгани ҳақида ёзмоқда.
“Байер”нинг испаниялик мураббийи бу масалага муносабат билдирди.
- “Реал” ҳақидаги миш-мишлар биз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Биз бор эътиборимизни мавсумнинг ҳал қилувчи якуний қисмига қаратганмиз. Мавсум якунига етмаганини унутмайлик. Олдида чемпионатнинг бешта ўйини бор ва биз шулар ҳақида бош қотиришимиз керак.
Келажак ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Диққат-эътиборни йўқотиш яхши эмас. Бу мавсум ҳозир долзарб эмас. Келажагим, миш-мишлар, турли гап-сўзларга кўп тўхталишни истамайман. Булар тўғри тайёргарлик кўришга халақит қилади, - деди Хаби Алонсо.
Комментарии