Америка Кубоги: Номзодлар турнирига АҚШликлар қандай тайёргарлик кўрмоқда?
"Saint Louis Chess Club" 2–13 март кунлари ўтказиладиган Америка Кубоги иштирокчиларини эълон қилди. Турнирда 8 нафар гроссмейстер қатнашади: Фабиано Каруана, Уэслей Со, Леиниер Домингуез, Левон Аронян, Рай Робсон, Самуэл Севиан, Авондер Лианг, Абҳиманю Мишра
Энг қизиқ жиҳат — Каруананинг иштироки. Чунки турнир тугаганидан атиги икки ҳафта ўтиб у Номзодлар турнирида майдонга тушади. Демак, бу қандайдир маънода жиддий турнир олдидан тайёргарлик.
Яна бир Номзодлар турнири иштирокчиси — Ҳикару Накамура (ўтган йилги Кубок ғолиби) эса бу сафар турнирни ўтказиб юбормоқда. Эҳтимол, у Номзодлар мусобақасига тайёргарликка тўлиқ эътибор қаратишни маъқул кўрган.
Шунингдек, рўйхатда Ҳанс Ниеманн йўқ, чунки у бу саналарда (25 февраль — 6 март) юртдошларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Якуббоев билан "Praga Chess Festival"да иштирок этади.
Каруана учун бу турнир — формасини ва дебют тайёргарлигини текшириш учун имконият. Аммо ўйин амалиёти фойда берадими ёки Накамура танлаганидек ёпиқ тайёргарлик самаралироқми?
29 март — 15 апрел кунлари Номзодлар турнирида билиб оламиз!
Фикрлар