Ана ҳолос! Икарди "Интер"ни судга берди

"Интер" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди жамоани судга берди.

26 ёшли футболчи жамоанинг асосий таркибига қайтишни ва 1,5 млн евро товон пули талаб қилмоқда.

Бу ёзда "Интер" раҳбарияти футболчини янги бош мураббий Антонио Контенинг мавсум режаларига киритилмаганлиги ҳақида хабардор қилган эди.

Футболчига "Монако" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда. Икардининг ўзи "Ювентус"га ўтишга тайёр, аммо туринликлар трансфер бўйича расмий таклиф билдиришмади.

Манба: La Gazzetta dello Sport

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!