Ана холос: 400 миллион еврони олиб, Ямални бер!

  • 12 апрель, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистони клублари жаҳон футболининг энг машҳур юлдузларини ўз лигаларига жалб этишни давом эттиради. Шайхлар илгари асосан ёши катта ўйинчиларни чорлаган бўлса, энди катта футболда порлай бошлаган ёш истеъдод эгаларини ҳам нишонга олмоқда.

Испаниядаги нуфузли манба – fichajes.net сайтинин ёзишича, саудияликлар “Барселона”нинг ишонган юлдузи Ламин Ямални олиш режасини тузиб қўйган.

Манбага кўра, Саудия Арабистони клублари Ямал учун каталонияликларга 400 миллион евролик таклиф тайёрлаяпти. Бу сумма бугунги кун нуқтаи назаридан ҳам жуда катта ҳисобланади.

Молиявий аҳволининг танглиги туфайли таркибни шакллантириш ва трансферларни амалга оширишда турли тўсиқларга дуч келаётган “Барселона” 400 миллион евро эвазига бир қанча ишларини битириб олиши мумкин.

Ламин Ямалнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Клуб ўйинчи 18 ёшга тўлиши билан унга янги битим бермоқчи.

Бироқ “Барселона”нинг молиявий аҳволи Ямал ва дарвозабон Войцех Шчеснига шартнома таклиф қилиш имконини бермаяпти. Бунинг учун каталонияликлар таркибдаги қимматбаҳо ўйинчилардан бирортасини сотиб юбориши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!