Ана холос: Анчелотти “Реал”дан кетади

Италиялик мураббий Карло Анчелотти мавсум якунланиши билан “Реал”даги лавозимини тарк этади. Бу ҳақда TodoFichajes нашри хабар берди.

Манбаларнинг таъкидлашича, тажрибали мутахассис Бразилия терма жамоасини бошқариш борасидаги таклифни қабул қилгани айтилмоқда.

Карло Анчелотти мадридликларни 2021 йилдан бери бошқаряпти. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубоги, Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

64 ёшли мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Реал”дан ташқари “Реджана”,  “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, ПСЖ, “Бавария”, “Наполи” ва “Эвертон” жамоаларида ҳам ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!