Ана холос! Бугун
Ads

"Монако" клуби Франция чемпионатининг яқинлашиб келаётган 16-турида "Амьен"га қарши баҳс олдидан жуда катта кадрлар муаммосига дуч келди.

Get French Football News нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар устози Тьерри Анри шу куни Даниел Субашич, Альмам Туре, Жан-Эд Алоу, Жибриль Сидибе, Кевин Н’Дорам, Роберт Наварро, Жорди Мбула, Виллем Геббельс, Самюэль Грансир, Рони Лопеш, Стеван Йоветич, Адам Траор, Пьетро Пеллегри ва Александр Головинларнинг хизматидан фойдалана олмайди.

Маълумот учун, "Амьен" - "Монако" баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” чемпионатнинг ўтган 15та туридан сўнг 10 очко билан 19-поғонада бормоқда.