Ана холос! “Челси” Обамеянгни Миланга жўнатди

  • 03 Sep 22:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” мутасаддилари янги ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни Милан шаҳрига кузатиб қўйди. 33 ёшли ҳужумчи яқинда босқинчилар ҳужумига учраб, жағи сингган эди. Обамеянг Милан шаҳрида юзига ниқоб ясаттиради.

Tecno

Калтакланган футболчи тўлиқ тикланиши учун уч ҳафта вақт кетиши айтилмоқда. “Аристократлар” эса тўпурар хизматидан тезроқ фойдаланмоқчи ва унинг ҳимоя ниқобида майдонга тушишини истамоқда.

“Челси” Обамеянг учун “Барселона”га 12 миллион евро тўлади. Бундан ташқари, лондонликлар “Барселона” сўраган ҳимоячи Маркос Алонсо билан амалдаги шартномани бекор қилиб, испан ҳимоячисининг эркин агент сифатида Каталонияга кетишига имкон яратиб берди.

Comments

You must be logged in to commet!