Ана холос! Флоран Малудани ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатишди
Швейцариянинг "Цюрих" клуби франциялик машҳур футболчи Флоран Малуда билан келишувни бекор қилди.
"Цюрих" клуби расмий сайтида ёзилишига амалдаги шартнома иккала томоннинг розилиги билан бекор қилинган. Бироқ, ушбу хабарни ўқиган футбочи бундан ҳайратга тушган. Чунки, Малуда бу ҳақда умуман хабардор бўлмаган.
Таъкидлаш керакки, 38 ёшли футболчи жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб жамоа мураббийлар штабида иш бошлаган эди.
Маълумот учун, Флоран Малуда фаолияти давомида "Шатору", "Генгам", "Лион", "Челси", "Трабзонспор", "Метц", "Дели Динамо", "Вади Делью" ва "Дифферданж" каби жамоаларда тўп сурган.
Фикрлар