
Ана холос! Футболчи жаҳон чемпионатини ташлаб, уйига кетиб қолди
Англия терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган “Арсенал” ҳимоячиси Бен Уайт оилавий сабабларга кўра, уйига қайтиб кетди.
- Бен Уайт Англия терма жамоасининг Ал-Вақрадаги машғулотлар базасини тарк этиб, уйига кетди. У турнир охирига қадар сафга қайтмайди. Ҳаммадан футболчининг вазиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўраб қоламиз, - дейилади Англия футбол уюшмаси баёнотида.
25 ёшли футболчи Қатарга келган бўлса-да, ҳали бирорта учрашувда қатнашмаган эди.
“Арсенал” бу ҳимоячини 2021 йилнинг ёзида “Брайтон”дан 58,5 миллион еврога трансфер қилганди. Жорий мавсумда Бен премьер-лигада 14 та учрашувда қатнашиб, иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар