Ана холос! Ҳакамни урган футболчига оғир жазо берилди

Гветамала чемпионатининг учинчи дивизионида “Сан-Лоренцо Жого Фут” ва “Тибуронес” жамоалари ўртасидаги учрашувда жанжал юз берди.

Иккинчи бўлим ўрталарида ҳакам “Сан-Лоренцо Жого Фут” вакили Эрик Энтони Гарсияга қизил карточка кўрсатиб, уни ўйиндан четлатади. Жаҳли чиқиб, ҳакамга ташланган футболчини аввалига жамоадошлари ушлаб қолди. Кейинроқ эса, у ҳакамнинг олдига келиб, юзига мушт туширди.

Лига тартиб-интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, Гарсияни беш йилга футболдан четлатишга қарор қилди. Шунингдек, боксчи –футболчи қилмиши учун 129 доллар миқдорида жарима тўлаши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар