Ана холос! Клопп Робертсон ва Хендерсонни марказий ҳимояда ўйнатмоқчи

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа марказий ҳимоясида юзага келган муаммоларни қай тарзда ҳал қилмоқчи эканини айтиб ўтди:

"Бизда ушбу позицияда муаммолар борлигини олдин ҳам айтганман. Ўшанда бу масалага жиддий эътибор бермагандик. Бизда Нет Филипсдан фойдаланиш варианти бор. Нетни ёзги трансферлар ойнаси вақтида жуда кўп клублар сўраганди, аммо биз уни жамоамизда сақлаб қолишга қарор қилгандик. Ҳозирги вазият у учун яхши имконият бўлиши мумкин.

Шунингдек, бизда Милнер, Вейналдум, Хендерсон ёки Робертсонни марказда ўйнатиш ғоялари ҳам мавжуд. Вазиятга қараб иш тутамиз", - деди немис мутахассиси. 

Айни вақтда мерсисайдликлар таркибида ушбу позицияда ҳаракат қила олувчи 3 та футболчи: Ван Дейк, Матип ва Фабиньо жароҳат олиб, сафдан чиққан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!