Ана холос! Легионеримиз жамоаси хитойликлар қўлига ўтиши кутилмоқда
Россия премьер-лигаси дебютанти – Москванинг “Торпедо” жамоасини номи сир сақланаётган Хитой банкларидан бири сотиб олмоқчи.
Хитойлик инвесторларнинг пойтахт клубларидан бирини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганида кўпчилик бу жамоа “Спартак” бўлишини кутганди. Лекин кейинроқ маълум бўлишича, осиёликлар “Торпедо”га эгалик қилмоқчи.
“Торпедо” бу мавсум премьер-лигада иштирок этмоқда. Дастлабки олти тур натижаларига кўра, москваликлар бир очко билан сўнгги поғонада қайд этилган.
“Торпедо” раҳбарияти яқинда Ҳожимат Эркиновни ўз сафига қўшиб олгани учун ўзбекистон футбол ишқибозлари бу клубга ҳам мухлислик қилмоқда. 21 ёшли футболчимиз легионер сифатида бешта учрашувда қатнашди.
Фикрлар