Ана холос! Макао кубогида 1 та ўйинда 39 та гол урилди (видео)

Макао кубоги доирасидан ўрин олган "Ка Ай" ва "Ханг Сай" клублари баҳси 21:18 ҳисобида якунланди.

Macau Daily Times нашри тарқатган хабарга кўра футболчилар онгли равишда голларни ўтказишган. Улар шу тариқа ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Шри-Ланкага қарши ўйинга терма жамоани юбормагани учун Макао футбол федерациясига протест билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Макао саралашнинг дастлабки учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ, Шри-Ланкада бўлган теракт туфайли улар жавоб ўйинига боришмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!