Ана холос! Мбаппе трансфери ёпилди

Marca нашри замонамизнинг энг кучли ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажаги бўйича бир қарорга келганини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, франциялик тўпурарга даъвогар бўлаётган “Реал” трансфер масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилган. Шунга қарамай, “Қироллик клуби” раҳбарияти катта трансферни овоза қилишга шошилмайди.

Бунинг учун Килиан Мбаппенинг ўзи аввал ПСЖдан кетганини эълон қилиши керак.

23 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ва “Олтин тп”ни қўлга киритиш мақсадида Мадрид клубига ўтмоқда.

Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб,  36 та гол ва 26 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!