Ана холос! Остон Ўрунов коронавирусга яна тест топширди

Россия чемпионати қайта тикланишига тайёргарлик кўраётган жамоаларни коронавирус пандемияси четлаб ўтаётгани йўқ. Премьер-лига вакиллари ўртасида ҳам коронавирус билан зарарланган футболчилар аниқланмоқда.

Айни пайтда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган “Уфа” футболчилари ва ходимлари иккинчи маротаба коронавирусга тест топширди. Остон Ўруновнинг биринчи топширган тести манфий натижа бергани ҳақида ҳабар тарқатилган эди.

“Уфа” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, бу гал ҳам барча футболчиларда коронавирус инфекцияси ва антитанаси йўқлиги ўз тасдиғини топган.

Машғулотларни  давом эттираётган “Уфа” раҳбарияти футболчиларни ҳар ҳафта коронавирус тестидан ўтказишга қарор қилган.

Остон Ўрунов хавотирланмаса ҳам бўлади

Ўруновнинг келажаги порлоқ!

“Уфа” ва Остон Ўрунов ўйинини “Манчестер Сити” хўжайинлари кузатмоқда

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)