Ана холос! Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз вакилида тақиқланган модда борлиги қайд этилди. У вақтинча футболдан четлатилди

Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз аъзоси Шахриёр Жабборов (11-рақам)да тақиқланган модда аниқланган. Унинг Австралияга қарши ўйиндан кейин топширган допинг тести шундай натижа берган.

Бу ҳақда ОФК тартиб интизом ва этика қўмитаси хабар берди. Унда айтилишича, футболчи расмий ва ўртоқлик доирасидаги ҳар қандай учрашувда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Мазкур талаб якуний қарор чиққунга қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жабборов 60-дақиқада Шерзод Эсанов ўрнига майдонга тушиб, Зафармурод Абдираҳматовнинг ягона голига ассистентлик қилганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jamolidin
17/04/2023 14:36
wunaqa qilib hozirdan sindiriwadi keyin uziga kela olmay yuradi bechora
М Х
17/04/2023 14:19
Бечора болани чопишибди