Ана холос! ПСЖ раҳбарияти Мбаппе хоҳлаган футболчини жамоага олиб келишни хоҳламаяпти

"Барселона"нинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембеле бу ёз ПСЖга ўтмайди, деб хабар бермоқда Le Parisien.

Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи Париж клубининг асосий трансфер мақсади ҳисобланмайди, гарчи Килиан Мбаппе уни таркибга қўшиб олишни сўраган бўлса ҳам.

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг "Барселона" билан шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади ва у бошқа клубга эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

25 ёшли Дембеле жорий мавсум барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!