Ана холос! Роналду "Реал"нинг 2018 йилдаги тўпурарига айланди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду якунига етиб бораётган 2018 йилда “Реал” сафида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 33 ёшли футболчи ёзда “қироллик клуби”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган эди. Аммо, бунга қадар у 2018 йил ҳисобидан “Реал”да 28та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Мадридликлар сафида бу борада Роналдудан кейинги ўринларни Гарет Бэйл (27та гол) ва Карим Бенземалар (18та гол) эгаллашди.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида А Серияда жами 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
30/12/2018 19:22
Яшавор