Ана холос! Саудияликлар Мбаппега “ов” бошлади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги маавҳумлигича қолмоқда. 24 ёшли ҳужумчининг ўзи яна бир йил Парижда қолмоқчи.

Клуб шартномани 2025 йилга узайтириш ёки шу ёз жамоадан кетишни талаб қиляпти. ПСЖ тўпурарни 200 миллион еврошга сотмоқчи.

Мбаппе ўтишни истаётган “Реал” уни бир йилдан кейин эркин агент сифатида олмоқчи.

Таниқли журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, энди Саудия Арабистони вакиллари бошқача ечим таклиф қилмоқда. Унга кўра, Мбаппе бир мавсум давомида Саудия Арабистонида тўп тепиши керак. Кейин эса, ўзи истаган “Реал”га ўтиб кетаверади. Европага қайтишига тўсқинлик қилинмайди.

Трансфер мутахассислар саудияликларнинг режаси иш бермаслигини таъкидламоқда. Чунки Килиан Мбаппе келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнашни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!