Ана холос: ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев трансферини хоҳламаган экан!

Chery Tigo 7 PRO

Аббосбек Файзуллаев ўтган йилнинг август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга ўтганида кўпчилик бу трансферга шубҳа билан қаради. Аслида “армиячилар”нинг мутасаддилари ҳам ўзбек футболчисини келажак учун олиб келганди.

Аввал бошдан асосий таркиб ўйинчиси сифатида қаралмаган 20 ёшли легионер бирданига порлай бошлади. Файзуллаев қисқа фурсатда ЦСКАнинг асосий ҳужумчисига айланди.

Бутун чемпионатни барқарор ўтказган ҳамюртимиз мавсумнинг асосий  кашфиёти сифатида махсус совринни ҳам қўлга киритди.

Аббосбек Файзуллаев берган интервьюсида Россиядаги фаолияти, мақсадлари ва шу каби кўплаб қизиқарли маълумотларни берди.

Sports.uz портали ушбу суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

— Мавсумнинг ўзинг ва жамоа учун қандай баҳолайсан?

— Биз ўзимиз истаган ўринни эгаллай олмадик. Агар шахсан ўзим учун баҳоласам, мавсум яхши бўлди. Жамоадошларим ва мураббийларга раҳмат. Улар жамоага тезроқ қўшилиб кетишим учун жуда катта ёрдам беришди.

— Жамоанинг кўрсаткичлари жуда зўр бўлгани йўқ. Нега бундай бўлди?

— Биз ёмон ўйнадик, деб ўйламайман. Агар статистикани инобатга олсак, биз мавсумнинг энг самарадор жамоаси бўлдик. Бтз кўп гол урдик, лекин учрашувларнинг охирида жуда кўп очко йўқотдик ва бу ўз навбатида мусобақа жадвалида ҳам акс этди.

— ЦСКа келаси мавсум ҳақиқатан чемпионлик учун курашишга қодирми?

— Ҳа. Агар биз мавсумга пухта тайёрлана олсак.

— ЦСКА таркиб жиҳатидан “Зенит”дан нимаси биландир қолишадими?

— Қолишади, деб ўйламайман. Бизда ҳам сифатли ўйинчилар жамланган. Агар ёзда янада таркибни кучайтирсак, рақобатлаша оламиз, курашамиз.

— Мавсум якунланганидан кейин бош мураббий Владимир Федотовнинг келажаги ҳақида турли маълумотлар чиқа бошлади. Унинг қолишини истармидинг?

— Ҳа, истайман.

— Оммавий ахборот воситалари сен ЦСКА ўтаётганидан Федотов трансферни маъқулламагани ҳақида хабар тарқатганди. Бу ўзаро муносабатларингга таъсир қилмадими?

— Йўқ, мураббий мени жамоада кўришни истамагани ҳақида эшитмаганман. Жамоага келганимда мураббий менга яхши муносабатда бўлди ва ёрдам берди. Унинг ишончи менга жамоага тез қўшилиб кетишимга сабаб бўлди.

Аббосбек Файзуллаев якунланган мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бешта гол киритди ва жамоадошларига 14 маротаба голли пас узатди.

10 миллион евро Файзуллаев учун кам! Яхшигина харажат қилишсин!

9 та жамоа бош мураббийлари Файзуллаевни танлади!

Файзуллаев нуфузли жамоадан жой олди!

Шомуродов ва Ҳусановда нима гап?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!