Ана холос! Хави Дембелени бошқа майдонга туширмайди. Агар...

Foot Mercato хабарига кўра, ҳужумчи Усмон Дембеле энди "Барселона"да ўйнамаслиги мумкин.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави франциялик футболчига клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортган тақдирда уни бошқа майдонга туширмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли вингернинг "Барса" билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида ниҳоясига этади.

"Барселона" Дембелега йилига 20-25 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилди, аммо у бир мавсум учун камида 40 миллион евро маош талаб қилади.

Дембеле жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!