Анастасия Севастова рақибини осонгина мағлуб қилди

Латвиялик Анастасия Севастова ва германиялик Мона Бартель "Australian Open" турнирининг биринчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасидаги учрашув Мельбурн шаҳрида ўтди. Унда Мона рақибига 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Австралия очиқ чемпионатининг икккинчи даврасида Севастова канадалик Бьянка Андреескани синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!