Анчелотти Беллингем нечта гол уриши кераклигини айтди

  • 4 сентябрь, 2023, 15:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг янги футболчиси Жуд Беллингем кутилмаганда янги мавсумда жамоанинг асосий тўпурарига айланиб олди.

Tecno

Англиялик футболчи кетма-кет тўртта учрашувда рақиблар дарвозасини жами беш маротаба ишғол қилиб, Ла Лигада ҳам тўпурарлик қилмоқда.

Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 20 ёшли истеъдодли футболчи мавсум давомида қанча гол ура олишини тахмин қилди.

- Беллингем гол уришга кўникиб боряпти. Жуднинг ўйин сифати бизни ҳайратлантирмайди, лекин голлари сонидан ҳайронмиз.

Унинг ўзим ҳам ҳайратда бўлса керак. Беллингем мавсум давомида камида 15 та гол уришга қодир, - деди Карло  Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!