Анчелотти бу трансферга мутлақо қарши

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Каземиронинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишидан норози, деб хабар беради “El Chiringuito” нашри.

Нашрга маълум бўлишича, италиялик мутахассис бразилиялик футболчини жамоанинг муҳим ўйинчиси деб билади ва унинг сотилишига мутлақо қарши. Анчелоттининг фикрича, "қаймоқранглилар" бразилияликнинг ўрнига муносиб ўринбосар топишга улгурмаган.

Аввалроқ ОАВда “Манчестер Юнайтед” Каземирони 60 миллион еврога сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Манкунианликлар футболчи билан шартнома шартларини келишиб олишган. "Олд Траффорд"да ярим ҳимоячи ҳафтасига 400 минг евродан кўпроқ маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!