Анчелотти нима учун МЮ таклифига рози бўлмаганди?

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Юнайтед"га келиш таклифини рад этгани ҳақида гапириб берди.

"Алекс Фергюсон билан муносабатларимиз ҳали ҳамон жуда яхши. У МЮдан кетаётганида менга жамоа бошқарувини таклиф қилди, бу мавзу бўйича учрашиб ҳам олганмиз. Бироқ мен "Реал" бош мураббийи бўлишга яқин тургандим, шу сабаб унинг таклифига рад жавобини берганман. Ўшандан буён МЮга ўтиш имконияти бошқа бўлмади", - дейди Анчелотти.

"Манчестер Юнайтед" бугун Англия лига кубоги чорак финали доирасида "Эвертон" билан баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!