"Андижон" энди дуранглар гирдобидами ёхуд кучлар тенг келган ўйин ҳақида
Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган “Олимпик” – “Андижон” тўқнашувида Андижондан келган минглаб футбол ишқибозлари стадионда жўр бўлиб жамоамни жуда фаол қўллаб-қувватладилар. Улар кутилган фаолликни яна кўрсата олдилар. Таниқли боксчи Ҳасанбой Дўстматов ҳам андижонлик ишқибозлар билан биргаликда жамоани олқишлаб турди.
Ўйин иккала жамоанинг эҳтиёткорлиги билан бошланди. Ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш устивор вазифа эди. Буни қайд этилган 0:0 ҳисобидан билса ҳам бўлади. Чунки жамоалар мудофаа чизиғида ортиқча хатога йўл қўймадилар. Бу эса уларни чиндан ҳам ҳимояда мустаҳам ўйнаганини билдиради.
Албатта, гол уриш имкониятлари бўлди. “Андижон” бунга яқинроқ эди. Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов каби футболчиларнинг жарима майдони ичидаги зарбаларига аниқлик етишмади. Айрим вазиятларда “Олимпик”дан ҳам омад юз ўгирди. Умуман, футболчилар майдонда ҳар бир тўп учун жиддий кураш олиб бордилар. Лекин гол уриш ҳеч кимга насиб қилмади.
Шу тариқа, “Андижон” кетма-кет охирги учта турда дуранг натижа қайд этмоқда. Энди навбатдаги баҳс 2 июнь куни Андижондаги “Бобур арена”да “Пахтакор” жамоасига қарши ўтади.
“Олимпик” – “Андижон” – 0:0.
24 май. Тошкент. “ЖАР” стадиони. 1533 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ришат Нугмонов, Даниил Ятценко
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
ВАР: Найим Қосимов
АВАР: Кристина Середа
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шохруҳ Саид
“Олимпик”: Едем Неманов, Саидазамат Мирсаидов, Шахзод Тоиров (Бехруз Жуматов, 73), Иброҳим Ибрагимов (Муҳсин Бозоров, 83), Нодир Абдихаликов (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 73), Фарруҳ Мухторов (Асад Жўрабоев, 46), Ахмадулло Муқимжонов (Жалолиддин Содиқов, 90), Асадбек Раҳимжонов, Абдурауф Бўриев, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов.
“Андижон”: Игорь Литовка, Абдувоҳид Ғуломов, Владимир Бубанья, Ислом Маматказин, Сардор Азимов, Фарҳод Бекмуратов (Фарҳод Бекмуратов, 75), Муҳаммадкарим Тоиров (Шерзод Эсанов, 75), Илҳом Абдуғаниев, Бектемир Абдуманнонов, Фарҳод Соҳибжонов, Шахром Самиев (Лука Згурский, 75).
Огоҳлантириш: Муҳаммадкарим Тоиров, 64.
Фикрлар