"Андижон" Тожикистон йиғинидаги илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушади
Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳридаги Қайроққум сув омбори соҳилидаги спорт комплексида бошлаган ўқув-машғулот йиғини доирасида "Андижон" жамоаси аъзолари ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши режалаштирилган.
Шунга асосан, “Андижон” бугун, 10 июнь куни “Парвоз” жамоасига қарши майдонга тушади. Бу Сўғд вилояти, Гулистон шаҳрининг Бобожон Ғофуров туманидаги клуб ҳисобланади.
“Парвоз” айни пайтда Тожикистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Ўз вақтида мамлакат Кубогини қўлга киритган.
“Андижон” – “Парвоз” учрашуви жамоа йиғин ўтказаётган спорт комплекси майдонида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 18:00 га белгиланган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар