"Андижон" Тожикистонга йўл олди
Маълумки, юртимизда 10-20 июнь кунлари CAFA мусобақаси ўтказилиши муносабати билан чемпионатимизда бироз танаффус юзага келган. Бир неча кунлик хордиқдан сўнг яна машғулотларга қайтган "Андижон" жамоаси аъзолари олдиндан режалаштирилганидек Тожикистонда йиғин ўтказиши мўлжалланган.
Шу сабабли бугун эрта тонгда сафарга йўл олишди. Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Хўжанд шаҳридан 15 километр узоқликдаги Қайроққум сув омбори соҳилидаги спорт комплексида йиғин ўтказилади.
Бу спорт комплекси Тожикистон Республикаси миллий банки ўқув марказининг спорт комплекси ҳисобланади. Яқин 10 кунликда жамоа аъзолари шу жойда тайёргарлик жараёнларини олиб боради. Табиийки, ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар