"Андижон" Туркияда Руминия чемпионати карвонбошиси билан ўйнайди

“Андижон”нинг Туркияда ўтказадиган бўлажак ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказиладиган назорат учрашувларидаги рақиблари ҳақида маълумотлар бериб бораётганимизни яхши биласиз.

Шуни маълум қиламизки, "Андижон" жамоасининг Анталиядаги яна бир рақиби аниқланди. “Вииториул Селимбар” (“CSC 1599 Selimbar”) "Бургутлар"нинг навбатдаги рақибига айланди.

Маълумот учун, 2016 йили ташкил топган мазкур жамоа Руминияда Лига 2 чемпионатида иштирок этади ва айни пайтда 20 та жамоа орасида мусобақа жадвалида 15 та ўйинда 32 очко тўплаб якка пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг асосий мақсади Лига 1 га йўлланма олиш (бу худди про лигадан Суперлигага йўл олиш каби).

селимбар

Ҳозирда Руминия чемпионатида қишки таътил эълон қилинган. “Вииториул Селимбар”га руминиялик 47 ёшли мутахассис Клаудиу Никулеску бош мураббийлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Жанубий Корея олимпия терма жамоаси (27 январь), ЦСКА (1 февраль), “Черноморец” (4 февраль) ва “Александрия” (12 февраль)га қарши ўйинлар ўтказилиши тўғрисида хабар бериб ўтгандик. “Вииториул Селимбар” – “Андижон” ўртасидаги беллашув эса 4 февраль санасига белигланган. Айнан шу куни жамоамиз Анталияда иккита назорат ўйинини ўтказади.

Шундай қилиб, Туркия йиғинидаги 5-рақиб ҳам маълум бўлди. Биз яна маълумотлар тақдим этишда давом этамиз. 

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
22/12/2023 20:01
Жуда яхши рак,иблар Андижон танловида