Андижон вилояти ҳокими кубогида иштирок этадиган жамоалар ва гуруҳлар билан танишинг!

Андижон вилоят футбол федерацияси матбуот хизмати хабар беришича 22-февраль куни Андижон шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган “Хоким кубоги” турнирига старт берилади. Бу йилги турнирда 12 та жамоа қатнашиш истагини билдирган асосан Про-лига ва 2-лига жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боришади.

“А” гурухи

“Андижон” (Андижон)

“Шахрихон” (Шахрихон)

“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон)

“Норин” (Хақулобод)

“В” гурухи

“УзТонгХонгКо” (Андижон)

“Андижон-2000” (Андижон)

“ФИМИ-2002” (Андижон)

“АВФИМИ” (Андижон)

“С” гурухи

“Тошлоқ” (Фаргона)

“Ифтихор” (Олтиариқ)

“Асака” (Асака)

“ВБЎСМ” (Андижон)

Баҳслар Бўстон дахасидаги “Андижон” футбол клуби қошидаги футбол мактаби ўйингохи ва Шўрбулоқ дахасидаги мактаб-интернатининг суний копламали майдонларида бўлиб ўтади.

Гурухларда 1-ўринни олган жамоа ва гурухларда 2-ўринни эгаллаган энг яхши натижа қайд этган жамоа яримфиналга йўлланма олишади.Яримфинал бахслари 28 февраль куни, финал баҳси эса 1-март куни бўлиб ўтади.